Қизғин ва байрамона руҳда ўтган мусобақада спортнинг стол тенниси баҳсида бошқарма архивариуси Ойтўра Шайманова , шашка турида “Қарши-Керки” чегара божхона пости инспектори Фотима Санаева ҳамда арғимчоқда сакраш мусобақасида Ташкилий назорат бўлими катта инспектори Нафиса Бердиева ғолиб деб топилди ва якунда диплом ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
Бу каби мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад, ватанимиз иқтисодиётини ҳимоя қилишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган ҳамда эркаклар билан бирга камарбаста бўлиб хизмат олиб бораётган аёл ходимларнинг саломатликларини мустаҳкамлашдан иборат.
5.03.2019