Ушбу семинар-тренингда Гулистон давлат университети ўқитувчиси, психолог Шоира Файзиева иштирок этди. Тадбирда психолог томонидан дастлаб “мулоқот ва муомала маданияти” тушунчаси, унинг асосий жиҳатлари, кўринишлари хусусида фикр юритилди.
Шундан сўнг психолог томонидан 4 нафар иштирокчи қатнашувида мулоқотнинг асосий кўринишлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ва инсон руҳиятига таъсирини ёритиб беришга қаратилган эксперимент ўтказилди.
Бундан ташқари, семинар-тренингда божхона ходимларининг фуқаролар билан мулоқотга киришишида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар, мулоқотни олиб бориш тартиби, низоли ҳолатлар юзага келишини олдини олишга қаратилган ҳаракат турлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Семинар-тренинг якунида йиғилганларни қизиқтирган саволлар ва унга мутахассиснинг жавоблари тингланди.
Шундан сўнг вилоят имом хатиби ёрдамчиси Фарход Рахмонов сўзга чиқиб, мулоқот ва муомала маданиятининг ўзига хос жиҳатларини муқаддас динимиздан мисоллар келтирган ҳолда кенг ёритиб берди.
У.Шодмонқулов
СВББ ходими
4.03.2019