Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз спорт билан ҳамнафас
3007
Инсон учун энг азиз неъматлардан бири шубҳасиз, соғлиқдир. Мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбияга қаратилаётган юксак эътибор замирида ҳам айнан саломатликни таъминлаш, руҳий баркамоллик каби эзгу ғоялар мужассам.
Биз спорт билан ҳамнафас

Божхона тизимида спортни оммалаштириб, соғлом муҳитни қўллаб-қувватлаш мақсадида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида “Биз спорт билан ҳамнафас” шиори остида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган спорт мусобақасида аёл ходимлар ғолиблик учун ўзаро беллашишди.

Унда спортнинг шашка, стол тенниси, арғимчоқда сакраш, дартс ва комплекс машқи турлари бўйича мусобақа иштирокчилари куч синашишди. Ғолибларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати диққат билан беллашувларни кузатиб боришди.

Ғолиблар ҳам маълум бўлди. Шашка ва комплекс машқи турларида “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости инспектори С.Джалилова, стол теннисида Ф.Намозова, арғимчоқда сакрашда О.Абриева ва дартс мусобақасида эса бошқарманинг хизмат кўрсатувчи ходими Ш.Вохидовалар  биринчи ўринни кўлга киритишди.  

Мазкур мусобақалар якуни бўйича бошқармада тантанали тадбир ташкил этилиб, ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ўйлаймизки, бу каби спорт мусобақаларини ташкиллаштирилиши ходимларнинг иш самарадорлигини ошишига хизмат қилади.

5.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг