Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сонли фармонининг мазмуни тўғрисида тушунчалар берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминалларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида қуриш тўғрисидаги таклифлар маъқулланганлиги, жорий йилнинг 1 декабрь кунидан сариқ ва қизил йўлаклар, 2019 йил 1 мартидан бошлаб яшил ва кўк йўлаклар орқали божхона расмийлаштирувини амалга ошириш бўйича хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими жорий этилганлиги таъкидланди. Қолаверса, барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб ҳамда товарларни импорт қилишда ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари тўғри қўлланилганлиги тўғрисидаги эксперт хулосасини талаб қилиш амалиёти бутунлай бекор қилинганлиги тадбиркорларга яратилган яна бир енгиллик эканлиги айтиб ўтилди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олинди.
4.03.2019