Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва хуқуқий маданиятини юксалтиришга барча бирдек масъул!
2401
Андижон вилоят божхона бошқармаси масъул раҳбар ходимлари, шунингдек Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотдаги етакчиси иштирокида Пахтаобод туманидаги касб ҳунар коллежида ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятларини янада шакллантиришга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва хуқуқий маданиятини юксалтиришга барча бирдек масъул!

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь куни қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва хуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618 сонли Фармони, миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш каби муҳим жиҳатларни ўзида акс этган ҳуқуқий хужжат бўлди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга бўлиб, келгусида ватан корига ярайдиган, фидойи инсон бўлиб етишишлари кераклиги тушунтириб ўтилди.

Тадбир давомида маърузачилар ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш ғояларини кенг тарғиб этдилар.

Бундан ташқари улар чегара ҳудудларда яшаётганликлари боис туманда мавжуд бўлган Маданият чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётганларида қонунларга тўла риоя этишлари, белгиланган тартибларни бузмасликлари ва бунинг жавобгарликлари хақида батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбир якунида уларда божхона соҳасига қизиқишлари бўлган тақдирда Давлат божхона қўмитаси қошидаги божхона институтига таълим олиш учун ўқишга кириш истагида бўлган ёшларга институт ҳақида тушунчалар берилди. Ўқувчи ёшларнинг соҳага оид қизиқтирган саволларига божхона ходимлари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

5.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг