Хусусан, гиёҳванд моддаларнинг олди сотдисига қарши ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. шартли харидорга 200 минг сўм пул эвазига қора целлофанга ўралган ўткир ҳидли, жигарранг тусли, қотирилган ҳолдаги, 0,76 грамм “гашиш” гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
Тадбир давом эттирилиб фуқаро А.Тнинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилганида, хонадондаги аёллар пальтоси чўнтакларидан 8,05 грамм гиёҳванд модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.
Шунингдек, фуқаро А.Т.нинг берган кўрсатмаларига асосан фуқаролар О.Х. ва Қ.Б. тезкор тадбир давомида ушланди ҳамда юқоридаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини фуқаро Қ.Б. 1 400 000 сўм эвазига сотганлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида вилоят ИИБ экспертизасининг хулосасига кўра жами 8,81 грамм бўлган “гашиш” гиёҳванд моддаси ашёвий далил тариқасида олинди.
Шунингдек, мазкур вилоятда аниқланган яна бир ҳолатда фуқаро Х.Х. шартли харидорга 100 минг сўм эвазига 6 дона гугурт қутисида 19,78 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинди. Қонунбузар фуқаро фош этилганидан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига чўнтагидаги 0,51 грамм марихуанани тақдим қилди.
Ушбу фуқародан ашёвий далил сифатида жами 20,29 марихуана гиёҳванд моддаси олиб қўйилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
2.03.2019