Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳалол тадбиркор учун “яшил йўлак”
2444
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан “Ҳалол тадбиркор учун “яшил йўлак” мавзусида учрашув ўтказилди.
Ҳалол тадбиркор учун “яшил йўлак”

Учрашувда божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сонли Фармонига мувофиқ тақдим этилган электрон божхона юк декларациялари жорий  йил 1 мартидан бошлаб хавфни автоматлаштирилган бошқариш тизими томонидан автоматик танлов асосида“қизил” ва “сариқ” йўлаклардан ташқари “кўк” ва “яшил” йўлакларга ҳам йўналтирилиши ҳақида таъкидлаб ўтилди. Бунда “яшил” йўлак ҳалол ва пок тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида жорий этилиши ташқи иқтисодий фаолият  қатнашчилари эътиборига етказилди.

Шу билан бирга, божхона қонун бузилиши ҳолатига йўл қўймаган, божхона тўловларини ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ тўланишини таъминловчи ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун “яшил йўлак” уларнинг вақти ҳамда маблағини тежаш учун хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди. Ушбу тизим товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда божхона операцияларининг ўтказилишини тезлаштиради. Шу билан бир қаторда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаш, прогноз қилиш ва уларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2016 йил 6 апрелда 2773-сон билан рўйхатдан ўтган “Божхона юк декларциясини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йил 13 январда 390-сон билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқнома”га киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир якунида тадбиркорлар божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши, мансабдор шахслар ва божхона ходимлари томонидан коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этилишининг олдини олиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш мақсадида йўлга қўйилган Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди. 

Тадбирда тадбиркорлар ўз фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ва таклифларни эркин баён қилишди ва тегишли жавоблар олишди.

4.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг