Яқинда “Олот” чегара божхона пости орқали хорижий давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу автомашина тиркамасининг остки қисмида қўлбола усулда яшириб жойлаштирилган жами 2 миллион сўмлик 414 литр дизель ёқилғиси борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, бошқа бир юк автомашинасининг ҳайдовчиси томонидан ҳам дизел ёқилғисини яширинча, йўловчи божхона декларациясида кўрсатмаган ҳолда олиб ўтишга уриниши фош этилди. Унда божхона назорати чоғида тахминий қиймати салкам 4 миллион сўмлик 794 литр дизель ёқилғиси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Шу каби божхона қоидабузарликлари яна 4 та ҳолатда аниқланган бўлиб, улар орқали умумий қиймати 10,1 миллион сўмлик 2019 литр дизель ёқилғисининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Ҳозирда эса, аниқланган ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
19.02.2019