Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сумка астари остига кумушлар яширилган экан
1884
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарлиги фош қилинди.
Сумка астари остига кумушлар яширилган экан

Жумладан,“Шовот” чегара божхона пост орқали қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаро И.М. божхона назоратидан ўтаётганида унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Шундан сўнг фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, унинг қўл сумкаси ички қопламаси – астари остига тикиб яшириб қўйилган, декларация ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, оғирлиги 42,30 грамм бўлган 14 дона аёллар кумуш тақинчоқларини олиб киришга урингани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг