Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Давлат божхона қўмитасидаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Ўртаовул қишлоғида жойлашган 33-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш энг аввало оиладан, сўнгра таълим муассасаларидан бошланади. Айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришда таълим муассасаларида ўтказиладиган тарғибот тадбирларида замонавий усулларини қўллаш муҳим аҳамият касб этади.
Масалан, айни пайтда умумтаълим муассасаларида математика ва информатика ойлиги ўтказилмоқда. Хўш, ойлик доирасида айнан ушбу фанларни божхонага доир ҳуқуқий тарғиботга боғласа бўладими? Албатта! Чунки, божхона соҳасининг ҳам ўзаги ва негизида айнан ушбу фанлар мужассам.
Масалан, давлат бюджетига ундирилаётган божхона тўловлари, республикамиздан экспорт қилинаётган ёки юртимизга импорт қилинаётган товарлар, божхона чегаралари орқали товарларни ноқонуний олиб ўтишга доир ҳуқуқбузарликлар сони - буларнинг ҳисобини юритиш математик билимларга таянса, бугун соҳага жорий қилинаётган турли ахборот тизимлари, замоанвий ахборот технологиялари негизида эса информатика фани туради.
Шу сабабли ҳам мактабда бўлиб ўтган учрашув интерфаол, жонли ва самимий руҳда кечди. Биргина божхона соҳаси мисолида ўқувчиларга нафақат математика ва информатика фанларининг аҳамияти тушунтирилди, балки, божхонага доир ҳуқуқий билимлар ҳам етказилди.
Тадбир давомида ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари кечага ўзгача мазмун-моҳият бахш этди. Якунда хайрли анъанага мувофиқ фаол ўқитувчи ва ўқувчиларга китоблар улашилди.
Ҳусан Тангриев,
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати бош инспектори
19.02.2019