Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган тақинчоқлар божхона чегарасида ошкор бўлди
1595
Божхона чегараси орқали ҳаракатланиш чоғида қимматбаҳо буюмларни, шу жумладан, заргарлик буюмларини албатта йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилади ва бу борада бот-бот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Аммо шунга қарамасдан, мазкур турдаги божхона қоидабузарликлари содир этилишда давом этмоқда.
Яширилган тақинчоқлар божхона чегарасида ошкор бўлди

Куни кеча “Олот” чегара божхона постида худи шундай ҳолат қайд этилди. Юртимизга кириб келган йўловчи М.М тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг қўл юклари ичида 411,62 гр.га тенг кумуш тақинчоқлар декларация ва оғзаки сўровда маълум қилмасдан яширинча олиб ўтишга уринилгани фош этилди. Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ушбу заргарлик буюмларининг умумий баҳоси 8,2 миллион  сўмни ташкил этди.

Шу каби яна бир ҳолат йўловчи Г.Н томонидан содир этилди. У ўзи билан яширинча жами 307,58 гр.га тенг, умумий қиймати 6,1 миллион сўмлик аёллар тақинчоқларини йўловчи божхона декларациясида кўрсатмай, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

18.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг