Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги туман ҳокимликлари мутасаддилари ҳамда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов раҳбарлигидаги божхона ходимлари жойларда тадбиркорлар билан ўтказган учрашувлари ҳам шулар жумласидандир.
Шеробод, Ангор ва Термиз туманларида тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган учрашувлар давомида, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 6 февраль куни иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда экспорт ҳажмларини ошириш борасидаги энг муҳим вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишда, юртбошимиз томонидан импортни оптималлаштириш ва 2019 йилги экспорт прогнозини ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўпайтириш юзасидан берган топшириқлари ва бу натижага эришиш учун ҳар бир ҳудудда экспорт бўйича доимий ишлайдиган вилоят штаблари, туманлар ва шаҳарларда ишчи штаблар ташкил этилгани, уларнинг масъуллигида экспортбоп маҳсулотлар экинларини оптимал жойлаштириш, хўжаликларни сифатли уруғлар ва кўчатлар билан таъминлаш, ҳосилни нобуд қилмасдан йиғиб олиш, саралаш, қадоқлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, маҳсулотларни ташқи бозорга чиқаришгача бўлган яхлит тизим йўлга қўйилаётгани тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, ушбу штаблар ички ва ташқи логистика, сертификация масалаларига, кичик бизнес субъектларининг экспортини кўпайтириш, керак бўлса, айланма маблағлар учун кредитлар ажратилишига кўмаклашиши яна бир бор таъкидланди. Бундан ташқари тадбиркорларга, мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли Қарори мазмуни тушунтирилиб, фаолияти давомида муаммолар мавжуд бўлганда ишчи гуруҳга мурожаат қилиш лозимлиги маълум қилинди.
Учрашувда, тадбиркорлар экспорт ва импорт операцияларига доир ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
18.02.2019