Айрим шахслар томонидан ўзларининг қинғир қилмишларини хаспўшлаш ва жавобгарликдан қочиш мақсадида давлат божхона хизмати органлари ходимларига пора беришга уриниш ҳолатлари ҳамон содир этилмоқда.
12.02.2019
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
12.02.2019
Амалдаги тартибларга кўра норезидентлар, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш улар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади.
12.02.2019
Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар, тизимдаги янгиликларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида етказиш мақсадида, бошқарма ходимлари иштирокида вилоят телерадиокомпаниясининг “Муносабат” кўрсатуви орқали тўғридан-тўғри эфирда очиқ мулоқот ташкил этилди.
12.02.2019
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйишди.
12.02.2019
Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.
12.02.2019
Наманган вилоят божхона бошқармасининг “Наманган аэропорти” чегара божхона пости ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатини аниқлашди.
12.02.2019
Бугунги кундаги божхона хизматининг тадбиркорларга берилаётган амалий ва ҳуқуқий кўмаги ҳамда божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган янги имтиёзлар хусусида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ўтказиб борилмоқда.
12.02.2019
Куни кеча Бухоро вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилган 2019 йил учун товарлар ва хизматлар экспорти прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажариш, экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кескин ошириш ҳамда импортни оптималлаштиришга бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида йиғин ташкил этилди.
12.02.2019
Бугунги кунда минерал ўғитларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган “уддабурон”лар тўғрисида кенг жамоатчиликка қатор тарғибот ишлари амалга ошириб келинишига қарамасдан, ҳанузгача бу каби қонунбузарликлар учраб турибди.
10.02.2019
Республикамизга товар-моддий бойликларни импорт қилиш бўйича аниқ ва самарали тартиблар ишлаб чиқилган бўлиб, бунда энг аввало юртдошларимиз саломатлиги шунингдек, ички ишлаб чиқарувчилар манфаатлари ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Афсуски, амалдаги тартибларга риоя қилмай, бозорларимизни сифатсиз маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳаракат қилаётган “ишбилармон”лар ҳам йўқ эмас.
10.02.2019
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан нодир металлар, заҳарловчи ҳусусиятга эга моддалар, давлат стандартига мувофиқ 8-тоифадаги хавфли юкларга кирувчи симоб ва симоб бирикмаларининг ноқонуний айланувига оид яна бир ҳолат фош этилди.
10.02.2019
Буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг ижоди нафақат адабиёт, балки бошқа фанларнинг ривожи учун ҳам ўз ўрнига эга. Масалан, биргина “Хамса”нинг ўзиёқ фикримизни тасдиғ этади.
9.02.2019
Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саҳоват, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда.
9.02.2019
Самарқанд вилоят божхона бошқармасида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларини назорат қилиш минтақавий комиссиясининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.
9.02.2019
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 2018 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатномасида 2019 йилни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номладилар.
9.02.2019
Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларига хусусий мулкни ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини етказишга доир очиқ мулоқот тарзда учрашув ташкил этилди. Ташкил этилган учрашувда Тадбиркорлар, божхона ходимлари, Адлия бошқармаси масъул ходими, шунингдек вилоятда фаолият юритаётган брокерлик фирмалари раҳбарлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
9.02.2019
Бугунги кунда юртимиздан хориж сафарига отланаётган юртдошларимизга хорижий давлатларнинг амалдаги қонунлари тушунтирилмоқда. Бу борада асосий эътибор ҳуқуқий нормалар асосида ўз ҳуқуқ ва манфаатларини билишларига ҳамда диний экстремизм ва терроризм таъсирига тушиб қолмасликларига қаратилмоқда.
9.02.2019
Божхона расмийлаштирувида божхона органи ходими божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларни, уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида текширади ва бу жараёнда тегишли зарур божхона тартиб-таомилларини бажаради.
9.02.2019
Самарқанд шаҳар ҳокимлигида вилоят божхона бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят солиқ бошқармаси ва савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ўтказилди.
9.02.2019