Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасининг мазмун-моҳиятига қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
30.01.2019
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий касбга қизиқишини, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий билимларини янада ошириш мақсадида ҳарбий хизматчилар ўртасида “Темур тузуклари” викторинаси ташкил этилди.
30.01.2019
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
30.01.2019
Коррупция бир давлат эмас, балки бутун жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи иллатдир. Айниқса, ХХI асрга келиб унинг миқёси ва хавфи янада кенгайди.
30.01.2019
Симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин. Аммо шунга қарамай мўмай даромад эвазига мазкур заҳарли моддани ноқонуний сотишга уринган айрим кимсалар ҳам учраб турибди.
30.01.2019
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “Баку-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган йўловчилар орасида тезкор тадбир ўтказди.
30.01.2019
Самарқанд шаҳар ҳокимлигида вилоят божхона бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят солиқ бошқармаси ва савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ўтказилди.
29.01.2019
“Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр – мингни”. Буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур айтган ушбу ҳикматли сўзлар ҳозирги глобаллашув замонида ҳар биримизни доимо ақл-идрок, ҳамжиҳатлик шу билан бирга илму-маърифат асосида яшашга ундайди.
29.01.2019
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бундан кўзланган пировард мақсад эса иқтисодиётимизнинг жадал ривожланишига эришган ҳолда халқимиз ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар яратишдир.
29.01.2019
Ёш ходимларни тарбиялашда божхона органлари фахрийларининг ўрни катта. Негаки ёшлар кекса авлод кўрсатган жасорат ва қатъийликдан намуна олиб камол топади, уларнинг касбий маҳоратидан тажриба оширади.
29.01.2019
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга борилиб, уларга яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда мавжуд мурожаатлар ўз вақтида ечимини топмоқда.
29.01.2019
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2752-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида институт профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирокида коррупция профилактикасига қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
29.01.2019
Юртимиз тараққиёт йўлига жиддий тўсиқ бўлиб, жамият ривожига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллатлардан бири бу шубҳасиз – коррупциядир. Шу боис мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бу иллатга қарши кураш чораларини кучайтириш, уни таг-томири билан йўқотиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратилиб келинмоқда.
29.01.2019
Бухоро вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши кураш мавзусига бағишланган яна бир тадбир бўлиб ўтди. Унда божхоначилар билан бир қаторда вилоят жиноят ишлари бўйича суди раисининг ўринбосари ҳам иштирок этиб, йиғилганларга ушбу жиноятнинг келиб чиқиши ва оқибатлари ҳақида маъруза қилди.
29.01.2019
Давлат божхона қўмитаси томонидан фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатлари эътиборсиз қолдирилмай, унда тилга олинган муаммо ва камчиликларга ўз вақтида ечим топилмоқда.
28.01.2019
Гиёҳвандлик аср вабоси дея кўп таърифланади, бу иллатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тарғибот ва ташвиқот орқали ҳар қанча қарши курашмасин ушбу жирканч иллат бўлмиш гиёҳванд моддаларни етиштириш, сақлаш ва истеъмол қилиш билан шуғулланаётган фуқаролар афсуски ҳали ҳамон учраб турибди.
28.01.2019
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйишди.
28.01.2019
26-январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни ҳамда Марказда бошланғич курс тайёргарлигидан ўтаётган 10 нафар тингловчиларни “Божхона органи ходимининг қасамёди”ни қабул қилиш муносабати билан Миллий кинология марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди
27.01.2019
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
26.01.2019
Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида Давлат божхона хизмати ходимлари куни муносабати билан кўтаринки руҳдаги байрам тадбири ўтказиди. Ушбу тантанали тадбирда барча шахсий таркиб билан биргаликда божхона фахрийлари ҳам иштирок этишди.
26.01.2019