Йиғилиш давомида сўз олганлар, инсон ҳуқуқларнинг поймол бўлишига олиб келувчи бу иллатга қўл урган инсонларнинг тақдири, уларнинг афсус ва надоматлари ҳақида жонли мисоллар келтириб ўтишди.
Шунингдек, ходимлар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан жавоб қайтарилиб, мавзу доирасида кенг фикр алмашиш имкони яратилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, коррупция табиийки жамият тараққиётининг ашаддий кушандаси сифатида эътироф этилиб, бу борада юртимизда хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилган ҳолда амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Энг муҳими, коррупцияга қарши курашда нафақат жамиятимизнинг катта ёшли фуқаролари билан профилактик суҳбатлар ўтказилади, шу билан биргаликда, таълим масканларида ҳам узвий тарзда турли сайёр учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, ёш авлод тарбиясида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шакллантирилиб ҳаракат қилиб келинмоқда.
Давлат божхона хизмати
Ахборот хизмати
29.01.2019