Божхона институтида коррупция профилактикасига оид маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2752-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида институт профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирокида коррупция профилактикасига қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг Коррупцияга қарши курашиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олиш илмий маркази илмий ходими, юридик фанлари доктори Баходир Исмоилов, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Яҳё қори Абдурахмоновлар иштирок этишди.
Тадбир жараёнида таклиф этилганлар томонидан коррупциянинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилиб, коррупцияга доир аниқ амалий мисоллар айтиб ўтилди ва бу мавзуга оид масалалар юзасидан профессор-ўқитувчилар ва курсантлар билан қизғин ва мазмунли мулоқот бўлиб ўтди.