Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишишмоқда
2603
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга борилиб, уларга яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда мавжуд мурожаатлар ўз вақтида ечимини топмоқда.
Божхоначилар тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишишмоқда

Навбатдаги учрашув Термиз тумани Нурафшон маҳалласида ва “АFROSIYOB PARRANDA” МЧЖда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов  раҳбарлигида ўтказилиб, Президентимизнинг 2019 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли Қарори ижроси ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонунийликни таъминлаш бўйича кенг фикр юритилиб, инвестицион салоҳиятини тубдан такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш, уни амалга ошириш юзасидан замонавий, самарали ёндашув ва механизмларни жорий этиш, шунингдек, инвестиция жараёнларини жадаллаштириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича изчил чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ҳар бир ҳудуд бўйича манзилли дастурга  киритиш учун истиқболли лойиҳаларни (секторлар кесимида) манзилли рўйхати ва тармоқ жадвалларини шакллантириш ва мавжуд муаммолар хусусида тўхталди. Тадбир давомида “АFROSIYOB PARRANDA” МЧЖ раҳбари Қ.Аҳатов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда чорвачиликни ривожлантириш мақсадида лойиҳа қиймати 6,6 миллион еврога тенг бўлган бойитилган омухта ем ишлаб чиқаришга мўлжалланган асбоб-ускуналарни Голландиянинг “OTTEVANGER MILLING ENGINERS” компанияси билан шартнома асосида олиб келганлигини, ушбу лойиҳа тўлиқ ишга тушгандан сўнг йилига 50 минг тонна омухта ем ишлаб чиқариш мумкинлиги ҳамда, 45 нафар ишчи ўринлар яратилиши тўғрисида таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари келгусида фаолиятни кенгайтириш, ишчи ўринларни кўпайтириш мақсадида четдан  янги технологик асбоб-ускуналар ва транспорт воситалари  олиб келса ўзининг корхонаси омборига тушириш бўйича рухсат олиш ҳамда расмийлаштириш  тартиблари тўғрисидаги саволига, Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи Р.Панжиев жавоб қайтарди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 93-моддаси ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида маълумот берди. Учрашув қизғин суҳбатларга бой бўлиб, унинг қатнашчилари ўз саволлари юзасидан батафсил маълумотлар олишди.

Тадбиркорлар учун божхона органларининг эшиклари ҳар доим очиқлиги айтиб ўтилиб, божхоначи тадбиркорга ёрдамчи эканлиги, бошқарманинг ТИФ божхона постлари 24 соат режимда туну-кун хизматда бўлишларини тўғрисида  тушунтириб ўтилди.

  Шунингдек, учрашув давомида божхона бошқармаси бошлиғи, йиғилганларга, мавжуд муаммо ва таклифлар бўйича Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига шахсан ҳар қандай вақтда тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкинлигини билдириб, тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари учун доимий ишонч телефони 11-08 рақамини айтиб ўтди ва ўзларини қизиқтирган маълумотларни божхона органларининг интернетдаги расмий веб-сайтидан олишлари мумкинлигини билдирди.

29.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг