Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳамкорлик – гиёҳвандликни олдини олишнинг энг самарали чораси
2590
Самарқанд вилоят божхона бошқармасида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларини назорат қилиш минтақавий комиссиясининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳамкорлик – гиёҳвандликни олдини олишнинг энг самарали чораси

Унда комиссиянинг 2018 йилда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди. Гиёҳвандлик инсоният келажагига таҳдид солаётган энг хавфли глобал муаммолардан бири экани қайд этилди.

– Юртимизда аҳоли ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш борасида тегишли дастурлар амалга оширилмоқда, – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломов. – Шунингдек, вилоятдаги корхона ва ташкилотларда, таълим масканларида вилоят наркология диспансеридан мутахассис-врачлар ва наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши курашиш бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар, ички ишлар ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган профилактик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланма савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Давра суҳбати, тадбирларда кўргазмали воситалар ёрдамида “заҳри қотил”нинг қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, вилоятда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласи борасидаги кўрсаткич 2017 йилга нисбатан яхшиланди.

Шунингдек, тадбирда жойларда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида айрим ҳудудлардаги ишлар суст олиб борилаётгани, “Қора дори”, “Наркотик моддалар тарқатилишига қарши кураш ойлиги”, “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан ўтказиладиган чора-тадбирлар келишиб олинди.

- 2018 йилда вилоят божхона ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний айланишининг олдини олиш билан боғлиқ 11 та ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд қилинди, - дейди Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов. - Улар бўйича 0,5 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари, 19 туп гиёҳвандлик ўсимликлари ҳамда 297 дона психотроп моддалар ашёвий далил тариқасида олинди. Ҳудудий комиссиялар, соҳага масъул идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида бу борадаги ишларимиз сифат ва самараси янада юқори бўлади.

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг