Мамлакатимизга кириб келган фуқаро Т.Н бошқарувидаги VOLVO FH 12 русумли юк автомашинаси божхона назоратидан ўтказилганда автотранспорт воситаси кабинасидаги озиқ-овқатлар сақланадиган қути ичида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, декларацияланмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 60 дона “Maxman: Kit of Sildenafil Citrate Tablets 100mg & Tramadol Tablets 50 mg” номли таркибида наркотик моддалари бўлган таблеткалар аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12.02.2019