“Даут-ата” чегара божхона пости ходимлари парфюмерия ва дори воситалари ноқонуний олиб киришга бўлган бир нечта уриниш ўз вақтида фош қилинди.
Жумладан, мазкур пост орқали кириб келган фуқаро Х.М.нинг қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу шахс томонидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 11 миллион 270 минг сўмлик парфюмерия ва дори-дармон маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Яна бир “уддабурон” фуқаро Р.М. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 8 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотларини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганда божхоначилар томонидан қўлга олинди.
Шунингдек фуқаро Р.Н.нинг ҳам пухта ўйланган режасини божхоначилар барбод қилишди. Яъни, салкам 6 миллион сўмлик парфюмерия ва дори-дармон воситаларини қўл юклари орасига яшириб олиб ўтаётганда божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
10.02.2019