Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонун олдида ҳамма баробар
1608
Амалдаги тартибларга кўра норезидентлар, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш улар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади.
Қонун олдида ҳамма баробар

Яъни, киришда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган нақд хорижий валюта суммасидан ортиқча бўлмаган миқдордаги нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга рухсат этилади.

Шунга қарамай, айрим шахслар томонидан амалдаги тартибларга буйсунмасдан нақд хорижий валюталарни яширин равишда олиб чиқишга уринишлар кўзга ташланмоқда.

Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармаси "Олот" чегара-божхона пости ходимлари томонидан ана шундай уринишлар фош қилинди. 

Масалан, мазкур пост орқали пиёда равишда чиқиб кетаётган фуқаро Ш.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларда бежиз шубҳа уйғотмаган экан. Холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда ушбу шахс 1100 АҚШ долларини яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош этилди.

Яна бир фуқаро А.А. эса йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан туриб, ички чўнтакларига 1000 АҚШ долларини яширигнча олиб чиқмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.  

Гули Бобоқулова,

"Олот" чегара-божхона пости

катта инспектори 

12.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг