Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспортга амалий ёрдам кўрсатилмоқда
2380
Бугунги кундаги божхона хизматининг тадбиркорларга берилаётган амалий ва ҳуқуқий кўмаги ҳамда божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган янги имтиёзлар хусусида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ўтказиб борилмоқда.
Экспортга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Хоразм вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида ва масъул ходимлар билан биргаликда Хоразм вилоятининг барча туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари, инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхонларга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилди.

Бугун нафақат шаҳарларимизда, балки марказдан анча олис бўлган чекка туман, қишлоқларда ҳам янги ишлаб чиқариш корхоналарининг ишга туширилаётгани, шунга мос равишда тадбиркорлик субъектлари сони кўпайиб, ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда.

Бу галги учрашувларда жойларга бориб, тадбиркорларни безовта қилаётган энг долзарб муаммоларнинг амалий ечимини ҳал этиш, бу борада божхона органлари томонидан доимо амалий ёрдам кўрсатилиши, муаммо ва таклифлар бўлса ҳеч иккиланмасдан божхона хизмати ходимларига куну-тун мурожаат этиш мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, божхона органларида коррупция, тамагирлик ҳамда порахўрлик каби салбий иллатларни бутунлай бартараф этиш бўйича бугун тизимда олиб борилаётган ишлар хусусида учрашувларда маълумотлар берилди. Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ДБҚнинг қисқа рақамли 11-08 ҳамда  бошқарманинг 224-59-20 рақамли “Ишонч телефонлари” йўлга қўйилганлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотлари экспорти, паррандачилик ва чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги қулайликлар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга тақдим этиладиган божхона тўловларидан имтиёзлар, хавфни бошқариш тизими ва товарларни сертификатлаштиришдаги янги тартиботлар бўйича тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Шу ўринда яна бир янгилик, “Телеграмм” ижтимоий тармоғида “Экспортга амалий ёрдам Хоразм” гуруҳи ташкил қилинди. Ушбу гуруҳга божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, барча туман ва шаҳар хокимлари ҳамда уларнинг экспортга масъул бўлган биринчи ўринбосарлари, шунингдек Ташқи савдо вазирлиги Хоразм вилояти вакилини жалб қилган ҳолда божхона расмийлаштируви билан боғлиқ муаммоларни тез фурсатларда бартараф   қилиш   ҳамда   республика   бўйича   амалга  оширилаётган  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ва божхона расмийлаштируви бўйича маълумотлар тақдим этиб бориш ишлари йўлга қўйилди.

12.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг