Дархақиқат, 2019 йилда тадбиркорлик ҳамда бизнес учун янада қулай муҳит яратиш, янги иш ўринлари ва аҳоли даромадларини кўпайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ҳали кўп ишлар қилишимиз кераклигини, шунингдек, инвестициялар иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи, бошқа соҳалар ва мамлакат ҳудудларини ривожлантиришга хизмат қилувчи, янги технологиялар ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилувчи куч эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Юртбошимиз доимий равишда инвестиция соҳаси билан шуғулланмаган бирор-бир идора ва ташкилот бўлмаслиги кераклиги ва барча раҳбарлар шуғулланиши зарур ва шартлигини таъкидлаб ўтмоқдалар. Изчил ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида вилоятимизда ҳам инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан бу соҳада бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, куни кеча вилоят ҳокимлигида божхона ходимлари иштирокида Хиндистон, Россия ва яна бир қатор мамлакатлардан ташриф буюрган инвесторлар билан юртимиз инфратузилмаси ва экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида келажакда қурилиши мумкин бўлган кўп қаватлик турар-жойлар, жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган замонавий меъморчилик услубидаги меҳмонхоналар, болалар боғчалари, шифохоналар, йирик савдо мажмуалари, йирик саноат корпорацияларида замонавий канализация тизимларини ўрнатиш, уларни таъмирлаш, бино-иншоотларни ёнғин хавфсизлиги тизимини дунё стандартларига мувофиқ жиҳозлаш ҳамда “тоза шаҳар” шиори остида очиқ суҳбат ташкил этилди.
Суҳбат давомида божхона хизмати ходимларининг кўмаги асосида вилоят хокимига юзланган Россия Федерациясининг “Завод” ТСК ишлаб чиқариш бўлими раҳбари Ўзбекистон Республикасига қиймати 1,0 млн. АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция киритишини, бунинг учун шаҳардан ташқари ҳудудда 1 (бир) гектар ер майдони ажратиб берилса, келгусида 20-50 тагача янги иш ўринлари яратишини маълум қилди.
Ўтказилган суҳбатлар давомида хориждан келган мехмонларга, хорижий инвесторларга бугунги кунда юртимизда яратилаётган барча божхона соҳасига оид имтиёз ва қулайликлар хақида батафсил тушунчалар берилди.
Таъкидлаш жоизки, келгусида юртимизга инвестицион лойиҳаларни олиб кириш истагида бўлган инвесторларни янада кўламини кенгайтириш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳамда унинг таркибий тузилмалари бўлган барча божхона постларида инвестиция бурчаклари ташкил этилди.
9.02.2019