Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Симоб “олди-сотдиси”га чек қўйилди
2311
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан нодир металлар, заҳарловчи ҳусусиятга эга моддалар, давлат стандартига мувофиқ 8-тоифадаги хавфли юкларга кирувчи симоб ва симоб бирикмаларининг ноқонуний айланувига оид яна бир ҳолат фош этилди.
Симоб “олди-сотдиси”га чек қўйилди

Жумладан, тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги автотураргоҳларнинг бирида  фуқаролар Р.Б. ва К.Д. “шартли харидор”га 12,7 килограмм симобни 103 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунда хабар берган шахс сир тутилиши кафолатланади

10.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг