Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразм вилояти божхоначилари очиқ мулоқотда иштирок этишди
2334
Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар, тизимдаги янгиликларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида етказиш мақсадида, бошқарма ходимлари иштирокида вилоят телерадиокомпаниясининг “Муносабат” кўрсатуви орқали тўғридан-тўғри эфирда очиқ мулоқот ташкил этилди.
Хоразм вилояти божхоначилари очиқ  мулоқотда иштирок этишди

Мулоқот давомида, бугунги кунда божхона органлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш ҳамда уларнинг таклифлари асосида божхона тартиботларини соддалаштириш ва шаффофлигини оширишга эътибор қаратиб келинаётганлиги, бу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Дастлаб эътибор, Президентимизнинг 2018 йил 24 ноябрда қабул қилинган “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига қаратилди.

Фармонга мувофиқ жорий этилган хавфларни автоматлаштирилган тизим бўйича бошқариш, “сариқ йўлак”, “қизил йўлак”, “яшил йўлак”, “кўк йўлак”, шунингдек, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш юзасидан батафсил маълумот  ва тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, мулоқот жараёнида божхона тўловларида қўлланиладиган имтиёзлар, аниқланаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиби, давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.

Шунингдек, фуқаролардан студияга келиб тушган саволларга таркибий тузилмалар масъул ходимлари томонидан Божхона кодекси ҳамда божхона қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда тўлиқ жавоблар беришди.

Мулоқот давомида соҳада учраётган салбий ходиса ёки жиноятчиликларни, шу жумладан, коррупция ва тамагирликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда мазкур иллатни вужудга келтирувчи омиллар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тушунтиришлар бериб,  бошқарманинг “Ишонч телефони” телетомашабинлар эътиборига етказилди.

Очиқ мулоқот якунида бу каби мулоқотлар давомий бўлишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари учун бошқарма эшиклари ҳар доим очиқлигини, ҳар қандай мурожаат ўз вақтида ва юқори савияда кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтилди.

12.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг