Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода экспорт салмоғини оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди
1907
Куни кеча Бухоро вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилган 2019 йил учун товарлар ва хизматлар экспорти прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажариш, экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кескин ошириш ҳамда импортни оптималлаштиришга бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида йиғин ташкил этилди.
Бухорода экспорт салмоғини оширишга қаратилган  тадбир бўлиб ўтди

Унда экспортёр корхона вакиллари, солиқ, божхона, Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, туман ҳокимлари масъул ходимлари, шунингдек, турли идора вакиллари ва вилоят ҳокимлигида экспортга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Тадбир аввалида, вилоят ҳокимлиги ҳисоботи тингланиб, ундан сўнг экспортёр корхоналар вакилларини қизиқтирган саволлар асосида муҳокамалар олиб борилди.

Хусусан, йиғинда божхона органлари томонидан экспорт салмоғини янада ошириш борасида олиб борилаётган саъй ҳаракатларга эътибор қаратилиб, айниқса, экспортёрларга бугунги кунда яратилаётган қулайликларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Эътиборлиси йиғинда, экспортёр корхоналар томонидан божхона расмийлаштируви ва шу каби жараёнларда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар чуқур таҳлил этилди.

Масалан, айрим экспортёр корхоналар томонидан товарларнинг нархини пасайтириб кўрсатиш ҳолатлари кузатилаётганлиги, экспорт прогноз режа кўрсаткичларини бажаришда салбий таъсир кўрсатаётганлиги каби масалалар муҳокама этилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда вилоят ҳудудида рўйхатдан ўтган 11 та экспортёр корхоналар томонидан амалга оширилган 11 та экспорт шартномаларида жами 424,7 минг АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорликлар юзага келганлиги, агарда ушбу қарздорликлар ўз вақтида бартараф этилмаса, уларга нисбатан жавобгарлик белгиланганлиги, кейинги экспортни амалга оширишларида олдиндан тўлов, аккредитив, банк кафолати ёки суғурта полиси асосида амалга оширилиши ҳамда келгусида уларни ноҳалол тадбиркорлар рўйхатига киритилиши мумкинлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, бу каби тадбирлар экспорт салоҳиятини янада ошириш ушбу йўналишда тўсиқ бўлаётган бир қанча омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

12.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг