Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Спарк”ка ортилган парфюмерия маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
1950
Косметика ва парфюмерия воситаларининг бозори ҳамиша чаққон ҳисобланади. Бундан эса сохта “тадбиркор”лар мўмай даромад илинжида фойдаланиб қолишга уринишади. Аммо, ташқи гўзаллик учун хизмат қилувчи парфюмерия ва косметика воситаларининг таркибида кимёвий моддалар жуда катта миқдорни ташкил қилишини, боз устига уларнинг янада зарарли ҳисобланган қалбаки ва контрафакт нусхалари ёйилаётганлигини инобатга олсак, мазкур масаланинг янада жиддий таҳдид эканлигини англаш қийин эмас.
“Спарк”ка ортилган парфюмерия маҳсулотлари  тўхтатиб қолинди

Фарғона вилояти божхоначилари томонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган бу турдаги маҳсулотларнинг олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Б.Ў. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина Фарғона шаҳрида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 7,7 миллион сўмлик аёллар парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

19.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг