Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.
17.06.2019
Агар сиз республикамизга темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган бўлсангиз, 1000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришингиз мумкин. Аммо, мазкур товарлар тижорат мақсади учун эмас, шахсий фойдаланиш учун кўзлаган бўлиши талаб этилади!
17.06.2019
Давлат божхона хизмати органлари маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши устидан ҳам назоратни амалга оширади. “Маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 8-моддасига асосан 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.
17.06.2019
Халқаро почта жўнатмалари билан боғлиқ тартиб шундай-ки, унга кўра гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган.
17.06.2019
Халқаро почта жўнатмалари орқали товарлар жўнатилаётганда CN 23 шаклидаги божхона декларацияси тўлдирилади ва унда жўнатмада юборилаётган барча товарларнинг номлари қайд қилиниши лозим.
17.06.2019
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан вилоят ички ишлар идоралари ходимлари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг яширин савдоси фош этилди.
17.06.2019
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танлови тадбиркорлар, фермерлар, ишбилармонлар ҳамда ҳунармандларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим тадбирлардан биридир.
17.06.2019
Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида “Божхона органларида жорий этилган ахборот-коммуникация технологиялари ва интерактив хизматларнинг тадбиркорлик субьектлари фаолиятидаги аҳамияти” мавзусидаги пресс-тур ташкиллаштирилди.
17.06.2019
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида ушбу олий ўқув юртини тугаллаётган битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
16.06.2019
Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида “Ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ҳамда ОИТСнинг аянчли оқибатлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази шифокори Б.Келдиёров ҳамда вилоят Наркология диспансери шифокори Б.Алиқулов иштирок этишди.
15.06.2019
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
15.06.2019
Давлат божхона қўмитасида республикамиздаги турли олий ўқув юртларининг битирувчилари учун очиқ эшиклар кунлари мунтазам равишда ташкил қилиб келинмоқда.
15.06.2019
Сўнгги йиллар давомида божхона соҳасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жорий қилинган янги тартиб ва қулайликларнинг барчаси ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини оширишга қаратилиб келинмоқда.
14.06.2019
Самарқанд вилояти Матбуот уйида божхона органларида “Хавфни бошқариш тизимининг тўлиқ жорий этилиши – ҳалол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда муҳим омил” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
14.06.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида Андижон вилояти божхона бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишга қаратилган тадбир ташкил қилинди.
14.06.2019
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, тадбиркорларга инвойслар асосида, божхона кўригини амалга оширмаган ҳолда экспорт қилиш, шунингдек, экспорт нархларини эркин белгилаш имконияти яратилди.
14.06.2019
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар хусусан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтиришни рағбатлантириш, божхона расмийлаштируви жараёнини соддалаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, божхона назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш борасида божхона органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериш мақсадида Хоразм вилояти божхона бошқармаси таркибий тузилмалари бошлиқлари иштирокида Хоразм вилояти телерадиокомпаниясида тўғридан тўғри очиқ мулоқот ўтказилди.
14.06.2019
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса, бу борада Президентимизнинг 2019 йил 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ушбу йўналишдаги муҳим ҳуқуқий асос бўлди.
14.06.2019
Бугун серқуёш заминимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг барча нуқталарига экспорт қилинмоқда. Бу жараёнда ишбилармон ва уддабурон тадбиркорларимизнинг ҳиссаси беқиёсдир. Мазкур йўналишда жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимизда, хусусан Қашқадарёда етиштирилган полиз ва мева маҳсулотлари чет давлатларга пешма-пеш жўнатилмоқда.
14.06.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифлари доирасида вилоятда 2019-2020 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича шакллантирилган лойиҳаларни (умумий қиймати 10,4 трлн. сўмга тенг жами 502 та) ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
14.06.2019