Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
50 йил аввал яратилганми – олиб чиқолмайсиз!
1419
Давлат божхона хизмати органлари маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши устидан ҳам назоратни амалга оширади. “Маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 8-моддасига асосан 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.
50 йил аввал яратилганми – олиб чиқолмайсиз!

Урганч халқаро аэропортида Санкт-Петербургга парвози олдидан йўловчилардан бири С.М. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги куйлагининг чўнтагида1 дона қадимий танга борлиги аниқланди.

Божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган мазкур нумізматика ашёси бадиий экспертлар хулосасига асосан ХIX аср охирларига мансуб, Чор Россияси даврида зарб қилинган кумуш танга эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

17.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг