Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадондаги гиёҳвандлик воситалари фош қилинди
1798
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Хонадондаги гиёҳвандлик воситалари фош қилинди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда бошқа хуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Асака туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида 1541,84 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги фош этилди.

Тадбир давом эттирилиб, Марҳамат туманида яна бир фуқаро Ж.Ю.нинг яшаш хонадони  холислар иштирокида ҳамда “Макс” лақабли хизмат ити ёрдамида белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, унинг томорқасидаги гуллар орасида агротехник ишлов бериб парваришланган 13 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлиги ва 4,95 грамм қуритилган кўкнори бошоғи борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

15.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг