Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поездда келяпсизми?
1325
Агар сиз республикамизга темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган бўлсангиз, 1000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришингиз мумкин. Аммо, мазкур товарлар тижорат мақсади учун эмас, шахсий фойдаланиш учун кўзлаган бўлиши талаб этилади!
Поездда келяпсизми?

Бундан ташқари, темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланган.

Унга кўра, 20 турдаги маиший техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа жиҳозларни эндиликда ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб кириш мумкин.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона постида  юртимизга кириб келган поезд йўловчиларидан бири Х.П. эса юқоридаги талабларга риоя қилмай, қиймати 20 млн. сўмлик 23 дона чангютгич, кондиционер ва бошқа маҳсулотларни олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Шунингдек, “Алмата-Нукус” поезди йўловчилари Д.Ж. ва А.Г. эса қиймати 14,5 млн. сўмлик салкам 160 дона болалар кўрпалари, турли кийим-кечакларни божхона назоратидан яширинча олиб киришаётгани фош бўлди.

“Новосибирск-Тошкент” йўналишидаги халқаро поезд йўловчиларидан бири Д.Ж. эса қиймати 12 млн. сўмлик 1113 дона кўрпа-тўшак ва сочиқларни ноқонуний равишда олиб киришга уринганда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

17.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг