Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда “Ташаббус - 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
1581
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танлови тадбиркорлар, фермерлар, ишбилармонлар ҳамда ҳунармандларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим тадбирлардан биридир.
Жиззахда “Ташаббус - 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Негаки, изланувчан, фидоий кишиларнинг мамлакат иқтисодиётини таркибий ўзгартиришга хизмат қиладиган янги тармоқларни  барпо этишдаги фаол иштироки  айнан ушбу танловда синалади. 

Жиззахда бўлиб ўтган “Ташаббус 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи ҳам янги ғоя, улкан тажриба, юксак самара, ижобий натижалар майдони бўлди дейиш мумкин.

Танловнинг туманлар ва шаҳар босқичларида иштирок этган 820 нафар тадбиркорлардан 65 нафари вилоят босқичида қатнашди. Аҳамиятлиси, уларнинг фақатгина танлов иштирокчилари эканлиги эмас, балки, мамлакатимизнинг иқтисодий имкониятларини мустаҳкамлаш, импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнига ўз ҳиссасини қўшаётганлигидир.

Тадбир доирасида тадбиркор ва ҳунармандлар ишлаб чиқарган саноат ва истеъмол товарлари, озиқ-овқат, машинасозлик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, мазкур товарларни четга экспорт қилиш борасида ҳам сўз юритилиб, бу борада бугун божхона соҳасида яратилган кенг имконият, қулай шароит ва имтиёзлар тадбиркорлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Юқори савияда ташкил этилган танловда Жиззах вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этиб, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишиб чиқишди. Қолаверса, мазкур товарларни экспорт қилиш ва бу борада божхона томонидан амалга оширилиши лозим бўлган сифатли хизмат юзасидан тадбиркорларга батафсил маълумот ҳамда тушунчалар берилди.

Танловда турли йўналиш, жумладан, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” каби асосий, шунингдек, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. 

Ушбу вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритганлар Президент соврини учун “Ташаббус 2019” кўрик-танловининг республика босқичига йўлланмани ҳам қўлга киритдилар.

17.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг