Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Соғлом оила - соғлом жамият
2027
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида Андижон вилояти божхона бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишга қаратилган тадбир ташкил қилинди.
Соғлом оила - соғлом жамият

Ёшларни жисмонан чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятлариини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Андижон шаҳридаги “Ёшлар спорт саройи”да ташкил этилган мазкур спорт тадбирида вилоят божхона органларида хизмат олиб бораётган 10 нафар ёш божхоначилар оилалари ўзаро беллашишди.

Кучлилик, тезкорлик, эпчиллик ва чаққонликни намойиш қилувчи ўзаро беллашувлар якунида Шаробиддиновлар оиласи фахрли 1-ўринни қўлга киритишди. Шоҳсупанинг кейинги ўрнини Сотволдиевлар оиласи забт этди. Ортиқовлар оиласи эса 3-ўрин билан кифояланишди.

Тадбир якунида мусобақа ғолибларига Андижон вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари, диплом ҳамда эсдалик медаллари тантанали равишда топширилди.

Эндиликда бу каби мусобақалар мунтазам ўтказиб борилади.

З.Хусанов,

Андижон вилояти

божхона бошқармаси

14.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг