2000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлмаган эквивалентдаги нақд хорижий валюталарни олиб чиқишда эса уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди.
Аммо, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали чиқиб кетаётган фуқаро Ч.Ф. ушбу тартибларга риоя қилмади.
Ушбу шахс кийимлари орасига ва оёғидаги пайпоқлари ичига 11 минг 750 АҚШ доллари ҳамда 170 минг қозоқ тенгесини яширганча олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, мазкур постда қўшни давлатга йўл олган яна бир фуқаро С.Ш. ҳам кийимлари орасига яширганча 7 минг 625 АҚШ долларини олиб чиқишга урингани фош бўлди.
Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
17.06.2019