Тадбирда сўзга чиққанлар ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда ОИТСнинг келиб чиқиш сабаблари, касалликнинг юқиш йўллари ва салбий оқибатлари тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунчалар бериб ўтдилар.
Шунингдек, тадбир давомида ОИТС инфекцияси билан касалланиш бугунги кунда ҳомиладор аёллар, меҳнат мигрантлари, одам савдосидан жабрланганларда айниқса, ёшлар ўртасида кузатилаётгани сабабли, бу каби касаллик ва иллатларни олдини олишда барча бирдек масъул ва унга қарши курашиш лозимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.
15.06.2019