Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Психотроп таблеткаларни почта орқали юбориш мумкин эмас!
1310
Халқаро почта жўнатмалари билан боғлиқ тартиб шундай-ки, унга кўра гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган.
Психотроп таблеткаларни почта орқали юбориш мумкин эмас!

Аммо, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида аниқланган навбатдаги божхона қоидабузарлигида, фуқаролар В.Л. ва В.Ж. номига хориждан юборилган почта жўнатмалари ичида психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.

Жумладан, жўнатмалардан бирида  254 дона “Rokacet Plus” номли ва иккинчисида 90 дона “Phenobarbiton 100 mg” номли психотроп таблеткалар борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, фуқаролар А.Г., А.С.,С.Ш. ва М.Л. номига юборилган почта жўнатмаларида ҳам таркибида психотроп моддаси бўлган 30 дона “Imovane”,  49 дона "Vaben",  27 дона "Ambien CR 12,5 mg.",  60 дона "Lorivan" ҳамда 180 дона "XANAGIS"  номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

17.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг