Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёш авлод камолотига асосий эътибор қаратиб ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш лозимлигини алоҳида урғу билан таъкидламоқдалар.
4.04.2019
Жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш масалалари доирасида ёшларимиз орасида китобхонликни тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
3.04.2019
Буюк мутафаккир бобокалонимиз Мир Алишер Навоий ҳазратларининг “Кимки бир кўнгли бузуқни хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон ўлса обод айлагай” мисралари замирида инсонларга эзгулик улашиш, кайфиятини кўтариш муқаддас динимизда энг савобли амаллардан эканлиги акс этади.
1.04.2019
Болалик — пошшолик даври. Уларнинг ширин сўзлари, гўзал табассуми учун ҳар нарсага тайёрмиз. Мамлакатимизда болажонларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижасида уларнинг кўнгли тоғдек кўтарилиши шубҳасиз.
30.03.2019
Жорий йилнинг 19 мартида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш масалалари қаторида ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
29.03.2019
Баҳорий янгиланиш ва яшариш кайфиятини олиб келган қадимий ва миллий байрамларимиздан бири “Наврўз” айёмидир. Ушбу миллий байрамимиз асрлар давомида сайқалланиб, ўлкамизга баҳор тароватини бахш этиш билан бирга, ҳаётсеварлик, саховатпешалик, эл-юрт бирлиги, аҳиллик, мўл ҳосил ва қут-барака нишонаси сифатида хам тараннум этилади.
20.03.2019
Наврўз – янгиланиш, покланиш айёми. Азалдан халқимизнинг улуғ удуми.
20.03.2019
Халқимизнинг инсоний туйғулар билан боғлиқ яхшиликка ундовчи удумларидан бири қўни –қўшни, қариндош –уруғга ва эҳтиёжмандларга доим ёрдам кўрсатишдир. Донишманд боболаримиз, кекса кишиларга, қариндош-уруғларга, маҳалла-гузар аҳлига нисбатан ҳурмат, меҳр-оқибат ва ёрдам тўғрисида махсус тарбиявий рисолалар битганлар.
20.03.2019
Наврўз – эзгулик ва меҳр-оқибат айёми бўлиб, у ўзбек халқининг том маънода бутун этнографиясини, халқнинг турмуш тарзи ва қадриятларини ўзида акс эттира олган байрамдир.
20.03.2019
Давлат божхона қўмитаси Марказий аппаратида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
19.03.2019
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати бошқарма бошлиқлари, Божхона институти раҳбарияти, институт ўқитувчи ва курсантлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
18.03.2019
Наманган вилоят божхона бошқармаси ходимлари маънавий-маърифий тадбирлар доирасида вилоятнинг Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлик мажмуаси билан яқиндан танишишди.
16.03.2019
Ургут” эркин иқтисодий зонаси 2017 йилнинг 12 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4931-сонли Фармони асосида ташкил этилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарори билан “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудуд чегаралари белгиланган.
11.03.2019
Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган Конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сон Қарорига мувофиқ, муқаддас қадамжоларга сафар қиладиган юртдошларимиз учун қатор қулайликлар яратилмоқда.
11.03.2019
Маълумки, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати жамият ҳамда давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланиши, шунингдек оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш ва божхона сохасида етук кадрларни тайёрлаш борасида тинимсиз меҳнатлари ила ўз ҳиссасини қўшиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган мамлакатимиздаги бир гуруҳ хотин-қизларга“Мўътабар аёл” кўкрак нишони топширилди.
9.03.2019
Давлат божхона қўмитасида байрам муносиб нишонланди...
7.03.2019
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси биносида “Мулоқот ва муомала маданияти” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
4.03.2019
Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “Ёшлар – келажак бунёдкори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
27.02.2019
Жамиятни хотин-қизлар иштирокисиз тасаввур қила олмаймиз. Аёл — ҳаё ва ибо, садоқат ва матонат, нафосат ва гўзаллик тимсоли. Шу боисдан бу гўзал ҳилқатни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири.
22.02.2019
Жамиятимизда аёлнинг ўрни, унинг саломатлиги, оиласининг хотиржамлигини таъминлашда, аёлларимиз ўртасидаги турли муаммоларни бартараф этишда Хотин қизлар қўмиталарининг ўрни катта албатта. Шу ўринда Хотин-қизлар қўмитасининг жойлардаги бошланғич ташкилотлари томонидан ҳам бу борада амалга оширилаётган ишларни эътироф этмасдан иложимиз йўқ. Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ходима ва эркин ёлланган ишчилар ўртасида доимий суҳбатлар, турли зиёрат тадбирлари ва спорт кунлари ташкил этилганки, буларнинг бари аёлларнинг соғлиги ҳамда руҳий барқарорлигини таъминлаш йўлида хизмат қилмоқда.
22.02.2019