Бошқармада куни кеча ташкил этилган тадбир ҳам айнан шу мақсадга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди. Тадбирга меҳмон сифатида Бухоро шаҳар Хотин-қизлар кенгашини мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, оила-илмий амалий маркази мутахассислари билан бир қаторда шифокорлар ҳам ташриф буюришиб, аёлларни қизиқтирган мавзуларда маърузалар қилишди.
Бўлиб ўтган тадбирда аёллар саломатлиги билан бир қаторда фарзанд тарбиясида онанинг ўрни ва оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлнинг масъулияти борасида маълумотлар тақдим этилди.
Энг муҳими тадбир самимий руҳда ташкил этилиб, дўстона суҳбат асосида хотин-қизларимизнинг муаммолари ўрганилди ва уларни бартараф этиш юзасидан бир қанча таклифлар билдирилди.
22.02.2019