Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар – келажак бунёдкори
1414
Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “Ёшлар – келажак бунёдкори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ёшлар – келажак бунёдкори

Кўтаринки руҳда бошланган тадбирда 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти институт курсантларига тушунтирилди.

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидорлари, ҳалол ва самарали меҳнатлари билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида таъсис  қилинган бир қатор давлат мукофотларига, хусусан, “Мард ўғлон”, “Ўзбекистон белгиси”, Зулфия номидаги Давлат мукофоти ва “Ёш китобхон” республика танлови ғолиби ҳамда “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси”га сазовор бўлган ёшлар, мамлакатимизда ёшларга яратилган имкониятлар тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.

Шунингдек, тадбир қатнашчилари Ўзбекистонда баркамол авлодни вояга етказиш соҳасида қилинаётган ишлар ҳамда чора-тадбирлар ўз натижаларини бераётгани ва бу борада қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича ишлар изчил давом этаётганини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир қизғин баҳс мунозараларга бой тарзда ўтди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Шунингдек, тадбир доирасида “Янги аср авлоди” нашриёти билан ҳамкорликда Божхона институтида китоб савдоси ярмаркаси ташкил қилинди.

27.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг