Ғолиблар барча соҳаларда етакчи, матонатли, фидойи ва эътироф номига муносиб мўътабар аёллардир.
Шуниси диққатга сазоворки, “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига муносиб кўрилганлар орасида Божхона институти “Иқтисодий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Каримжонова Мунаввар Ибрагимовнанингноми ҳам борлигидир.
Катта амалий тажрибага эга, ўз касбини фидойиси бўлган бу аёл ҳозирда Божхона институти курсантларига сабоқ бериб келмоқда.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этган М. Каримжонова ушбу мукофот нафақат унга, балки божхона соҳасида куну-тун меҳнат қилиб келаётган божхоначи аёлларга берилган мукофот эканлигини таъкидлади.
9.03.2019