Жумладан, вилоятдаги 29-меҳрибонлик уйида “Болаларга беринг дунёни” номи остида тадбир ташкил қилинди. Унда Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.
Тадбирда болажонлар ўзларининг бадиий чиқишлари, ёд олган куй-қўшиқ ва шеърларини йиғилганлар эътиборига ҳавола этишди. Шундан сўнг, божхона ходимлари томонидан ёшларга китобхонлик кенг тарғиб этилиб, зукко болажонларга совғалар улашилди.
Шу ўринда, мамлакатимизда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, кўрсатилаётган ғамхўрлик тўғрисида тўхталар эканмиз, меҳрга ва эътиборга муҳтож болажонлар учун кўрсатилаётган бу каби эътибордан уларнинг мурғак кўнгли тоғдек кўтарилиши ва бу хайрли ишлар уларнинг келажакдаги фаолиятида ўз самарасини кўрсатиши турган гап.
30.03.2019