Ушбу тарихий объект Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан дирекция сифатида ташкил этилган.
Ахсикент Фарғона водийсидаги энг катта археологик ёдгорлик. Шаҳар эрамиздан аввалги 3 асрда ташкил топган бўлиб, 1621 йилги зилзилада вайронага айланган. Ахсикент водийнинг энг қадимги пойтахти, сиёсий, маданий, иқтисодий маркази ҳамда Буюк ипак йўлининг асосий шаҳарларидан бири бўлган.
Қадимги ва ўрта асрларда савдогарлар айни пайтда элчилик вазифасини ҳам бажаришган. Ахсикентнинг чегара мақомидаги Поп, Косон ва Жомъе каби 5 та дарвозаси бўлган. Чет мамлакатлардан келган элчилар ва савдогарлар карвонсаройлари ҳудуд дарвозасидан 5-6 км узоқликда жойлашган. Шаҳар ичига – пойтахтга асосан савдо карвонларининг махсус вакилларигина киритилган. Мазкур карвонсаройлар ўз даврининг “божхонаси”, қўналғаси ҳисобланган. Бундан савдо-сотиқнинг маълум тартиб-қоидалари, божхонага доир муносабатлари азалдан қай даражада шаклланганини кўриш мумкин.
Бу каби тадбирларни ташкил этишдан мақсад, тарихий жойларни бориб ўрганиш ва улар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш орқали божхоначилар Ўзбекистонда халқаро сайёҳлик соҳасини янада ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишларида муҳим аҳамият касб этади.
16.03.2019