Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда божхоначилар хайрия тадбири ўтказишди
1774
Халқимизнинг инсоний туйғулар билан боғлиқ яхшиликка ундовчи удумларидан бири қўни –қўшни, қариндош –уруғга ва эҳтиёжмандларга доим ёрдам кўрсатишдир. Донишманд боболаримиз, кекса кишиларга, қариндош-уруғларга, маҳалла-гузар аҳлига нисбатан ҳурмат, меҳр-оқибат ва ёрдам тўғрисида махсус тарбиявий рисолалар битганлар.
Сурхондарёда божхоначилар хайрия тадбири ўтказишди

Саховат бегона дилларни бирлаштиради, биродарлик ришталарини мустаҳкамлайди. “Наврўз” байрами арафасида, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов бошчилигидаги бир гуруҳ божхоначилар ҳам хайрли ишга қўл урдилар. Божхона ходимлари Термиз шаҳрида истиқомат қилаётган бир неча кўмакка муҳтож хонадонларга  боришиб, уларни холидан хабар олдилар. Шунингдек хонадонларнинг ҳовли ва томорқаларига мевали дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

Ҳа, биргина кичик ёрдам бир инсон ҳаётини яхшилаши унга бир олам қувонч олиб келиши мумкин. Меҳр-мурувват  ва саховат ёйилган юрт обод, халқи фаровон, одамлари аҳил иноқликда тўкин ҳаёт кечирадилар. Шунингдек қайси жамиятда инсонлар меҳр-мурувватли ва саховатли бўлсалар бундай жамиятда асло муҳтож ва эътиборсиз қолганлар бўлмайди.

20.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг