Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти хотин-қизлар кенгаши ҳамда вилоят божхона бошқармаси хотин-қизлар кенгаши ҳамкорликда божхона бошқармасида бошқармада ўз хизмат фаолиятини олиб бораётган аёллар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда, вилоят хотин-қизлар кенгаши раиси М.Қобилова сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан оилага, хусусан, аёлларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди. Оила – ҳаётнинг абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган улуғ маскан эканлиги, оиланинг соғломлиги ундаги муҳит, ота-онанинг тотувлиги, ҳалоллик, поклик, аҳиллик бор жойда файзу-барака бўлиши эътироф этилди. Аёл буюк зот эканлиги, улардаги ички ва ташқи гўзаллик, ибо ва ҳаё хислатлари ушбу буюкликни энг асосий мезони эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис сенати ва Қонунчилик палатаси аьзоларига йўлланган Мурожаатномаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, бошланғич ташкилотнинг мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари хамда фаолиятнинг асосий йўналишлари белгилаб берилиб, хотин-қизларни турмуш тарзини яхшилаш учун барча ишлар қилинаётганлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Бердиев томонидан айтиб ўтилди.
Учрашув якунида, вилоят божхона бошқармаси хотин-қизлар кенгаши раиси Л.Холиқова аёлларга ватанга садоқат билан хизматни олиб боришлари лозимлигини таъкидлаб, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобиловага ташкил қилинган тадбир учун ўз миннатдорчилигини билдириб, бундан кейин ҳам бу каби учрашувлар мунтазам ўтказиш таклифини билдирди.
22.02.2019