Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эзгулик айёми Бухорода ҳам кенг қаршиланмоқда
1952
Наврўз – эзгулик ва меҳр-оқибат айёми бўлиб, у ўзбек халқининг том маънода бутун этнографиясини, халқнинг турмуш тарзи ва қадриятларини ўзида акс эттира олган байрамдир.
Эзгулик айёми Бухорода ҳам кенг қаршиланмоқда

Шу кунларда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан турли тадбирлар ташкил этиш авжида.  Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам Наврўз байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбир табиийки ўзининг қадриятларга йўғрилганлиги билан ажралиб турди. Йиғин аввалида бошқарма бошлиғи Д. Салимов сўзга чиқиб,  ушбу файзли кунларда ҳар бир инсонга меҳр-оқибат кўрсатиш, қарияларни зиёрат қилиш, мурувватга муҳтож кишиларга  беминнат ёрдам кўрсатиш лозимлиги ҳақида ҳамда халқимизга мансуб бағрикенглик, аҳиллик, ўзаро ҳурмат каби фазилатлар юртдошларимизнинг онгида тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги борасида сўзлади. Энг муҳими, тадбирда юртимизда амалга оширилаётган ишларда, шу жумладан мамлакат иқтисодиётининг юқори суръатлар билан ривожланишида Давлат божхона қўмитаси, шунингдек, Бухоро вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳам ўзининг ҳиссасини қўшиб келаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.  Шу  муносабат билан  республикамиз иқтисодий  манфаатларини ҳимоя қилиш ва  хавфсизлигини таъминлаш, божхона  тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга  қўшаётган ҳиссаси, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнати  ҳамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан бир гуруҳ ходимлар мукофотланишди.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, айни Наврўз умумхалқ байрамини муносиб қаршилаш мақсадида бошқарма томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида дошқозонларда сумалаклар пиширилди. Зеро, буларнинг барчаси ходимлар ўртасида ўзаро бирдамлик миллий қадриятларга нисбатан ҳурмат ҳиссини янада юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 

 

20.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг