Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Мен буюк юрт фарзандиман!” шиори остида онлайн танлови ўтказилади.
27.07.2020
Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари орасидаги ёстиқлар божхоначилар эътиборини тортди.
24.07.2020
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, инвестицион муҳитнинг яхшиланиб бораётгани ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлаш билан бирга аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш имкониятини ҳам бермоқда.
24.07.2020
Бугунги кунга келиб “коронавирус” инфекцияси бутун инсоният ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф солмоқда. Бундай синовли кунларда энг аввало инсонлар саломатлигини асраш, шу билан бир қаторда давлатларнинг иқтисодий барқарорлиги таъминлаш ғоят муҳим вазифа ҳисобланади.
24.07.2020
Қинғир ишнинг қийиғи қирқ кунда ҳам чиқади деганларидек, айрим уддабурон тадбиркорларнинг божхона тўловларидан қочиш мақсадида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш йўли билан мўмай даромад орттириш нияти пучга чиқди.
24.07.2020
Ўқ дори ва турли ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаш аянчли оқибатларга олиб бориши мумкин. Шу сабаб бундай ҳолатларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
24.07.2020
Пандемия даврида қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилиш, иқтисодиётнинг бошқа аҳамиятли тармоқлари, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини асло тўхтатиб бўлмайди. Зероки, ҳаёт давом этмоқда, халқимизнинг барқарор турмуш тарзини таъминлаш ҳам иқтисодиётимизнинг айнан ушбу жабҳаларига тўғридан-тўғри боғлиқдир.
24.07.2020
Одам савдоси иллати жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ХХI асрнинг жиддий муаммолардан биридир. Меҳнат миграцияси ҳамда ахборот алмашинувининг кучайиши одам савдоси билан шуғулланадиган жиноятчи гуруҳларга ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишга имкон яратиб бермоқда.
24.07.2020
Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 22 июль 2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 449-сон қарори қабул қилинди.
24.07.2020
Бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади.
24.07.2020
Мамлакатимизда ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, чет эл капиталини жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган. Шу билан бирга бундай эркин иқтисодий зоналарда ташкил этилган корхоналарга ер ажратилиши, солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши белгилаб қўйилган. Лекин айрим нопок тадбиркорлар томонидан эса бундай имтиёзлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга бўлган уринишлар учраб туради.
24.07.2020
Ҳар қандай тирик организмлар учун юқори хавфли ҳисобланувчи симоб моддасининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
24.07.2020
Жорий йилнинг 21 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали “Ўзлари ўйлаб топган қоннунни ўзлари четлаб ўтишини қаранг буларни” сарлавҳаси остида хабарлар тарқатилди.
24.07.2020
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
24.07.2020
Карантин даврида аҳоли ўртасида озиқ-овқат заҳирасига оид турли туман саволлар туғилади. Божхона омборларида сақланаётган ва импорт бўлаётган озиқ овқат маҳсулотлари барчага қизиқ бўлса керак.
23.07.2020
2020 йилнинг 1 август санасидан бошлаб ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларига утилизация йиғимлари ундирилиши назарда тутилган. Кимлар утилизация йиғимининг тўловчилари ҳисобланишади, автотранспорт воситалари қандай ҳолларда мазкур йиғимга тортилади? Йиғим қай тартибда ва қайси органлар томонидан ундирилиши назарда тутилган? Бу ҳақида батафсил қуйида билиб олишингиз мумкин.
22.07.2020
Бугунги кунда, коррупция жамият ривожига улкан тўсиқ бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса XXI асрга келиб унинг кўлами янада ортди. Шунинг учун ҳам ҳозирги даврда бутун дунё ҳамжамияти олдида турган энг долзарб вазифалардан бири коррупцияга қарши курашишдир.
22.07.2020
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
22.07.2020
Бугунги кунда юртимизда қонуний фалият юритиаётган тадбиркорлар учун барча имкониятлар яратилмоқда. Аммо, ачинарлиси синовли кунларда юртнинг равнақига ҳисса қўшиш ўрнига ўз манфаатини ўйлаётган шахслар ҳам учраб турибди.
22.07.2020
Акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
22.07.2020