Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мазкур ёстиқлар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, уларнинг ичига фольга – ялтироқ қоғозларга устамонлик билан ўраб жойлаштирилган умумий қиймати 70 млн сўмлик 2 турдаги дори воситалари борлиги аниқланган.
Яна бир ҳолатда, хориждан юборилган жўнатмалар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, жўнатмалар орасида сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 166,9 миллион сўмлик 617 дона дори воситалари борлиги аниқланган.
Шунингдек, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан фуқаро Х.М. бошқарувидаги «Нексия» вилоятнинг Олтинкўл тумани ҳудудида тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чикарилган умумий қиймати 45 млн сўмлик 5 хил турдаги сифати кафолатланмаган дори воситаларини борлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.07.2020