Ҳисоб-китобларга кўра, айни дамда дунёда кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балоси, яъни коррупция натижасида йилига бир триллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилар экан. Аммо бу фақатгина моддий зарар. Коррупциянинг маънавий зиёни эса унданда хавфли албатта.
Шу ўринда коррупция нима сабабдан пайдо бўлади, қандай омиллар уни кенг илдиз отишига шароит яратади деган ҳақли савол туғилади. Халқаро экспертлар фикрига кўра, коррупция бир қанча омиллар натижасида вужудга келади.
Мамлакатимизда ҳам коррупциянинг салбий оқибатларини кенг жамотчиликка эътироф этиш, энг муҳими жамиятда коррупцияга қарши ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали коррупцияга қарши инсонларда муросасиз муносабатни шакиллантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги конвенциясига аъзо бўлиниши, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг ҳамда мазкур йўналиш билан бевосита боғлиқ норматив актларни қабул қилиниши ватанимизда бу борадаги амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий томондан мустаҳкамлади.
Албатта бу каби қонунлар ижросини таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан алоҳида масъулият талаб этади. Шу боисдан, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам коррупцияга қарши кураш соҳасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошрилиб келинмоқда. Бунда асосий эътибор ходимлар орасида ўтказиладиган профилактика тадбирлари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўтказиладиган давра суҳбатларига қаратилмоқда.
Бироқ, ушбу қонунчилик нормалари реал ҳаётда ўз самарасини тўлақонли ифода этиши, содда қилиб айтганда қонун амалда ишлаши учун ҳар бир фуқаро ўзининг мустаҳкам позициясига, ўз эътиқодига эга бўлиши лозим. Зеро Президентимиз таъкидлаганларидаек “Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз. Бу иллат билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак.”
Шу муносабат билан, фуқаролардан божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Давлат божхона қўмитасининг
11-08 ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармасининг 79-223-08-65 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.
Унутмайлик, ватанимизнинг келгуси тараққиётида салбий таъсир кўрсатадиган коррупция иллатига қарши курашиш, шу заминда яшаб турган ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчидир.
22.07.2020