Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Симоб моддасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
1706
Ҳар қандай тирик организмлар учун юқори хавфли ҳисобланувчи симоб моддасининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда симоб моддасининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро С.О. ўз яшаш хонадони ёнида “шартли харидор”га 540 грамм симоб моддасини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ҳуқуқбузар С.О га нисбатан суд қарорига мувофиқ жарима жазоси тайинланди ва олинган симоб моддаси мусодара қилинди.

24.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг