Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўқотар қуролларни яширинча сақлашга чек қўйилди
1169
Ўқ дори ва турли ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаш аянчли оқибатларга олиб бориши мумкин. Шу сабаб бундай ҳолатларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан Гурлан туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.Б яшаш хонадонининг омборхонасида, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 1 дона 1 стволли 16 калибрли ов қуролининг мавжудлиги аниқланди.  

Яна бир ҳолатда Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Олот туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Қ.нинг дала ҳовлиси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс дала шийпонида бир дона ов қуроли ва икки дона гилза, шунингдек, 150 грамм қўрғошин бўлакларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

24.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг